Интеллектуал Меҳнатни Ривожланиши Аёлларни Иш Билан Бандлигига Таъсири

Ирматова Азиза Бахрамовна
Тошкент давлат иқтисодиёт университети докторанти (DSc), и.ф.н.
E-mail: aziza230480@mail.ru

Аннотация. Мақолада Ўзбекистонда аёлларни интеллектуал меҳнат билан банд бўлиш жозибадорлиги ва муаммолари кўриб чиқилган, хотин-қизларнинг интеллектуал меҳнат билан банд бўлишнинг босқичма-босқич модели таклиф этилган, шунингдек, жаҳонда аёлларни иш билан бандлигининг ретроспектив таҳлили амалга оширилган.

Калит сўзлари: интеллектуал меҳнат, аёлларни иш билан бандлиги, инновацион бандлик.

Аннотация. В статье рассмотрены основные аспекты привлекательности и проблем занятости женщин интеллектуальным трудом в Узбекистане, предложена модель поэтапного перехода к занятости женщин интеллектуальным трудом, а также проведен ретроспективный анализ развития занятости женщин в мире.

Ключевые слова: интеллектуальный труд, занятость женщин, инновационная занятость.

Кириш

Жамиятнинг мукаррар ривожланиш концепцияси аёллар маънавий ва иқтисодий потенциали самарали ва тўлалигича ишлатилишини кўзда тутади. Меҳнат ресурсларининг салмоқли қисмини ташкил қилган, кўп қиррали касбий тажрибаси ва маълумот даражаси юқори, уй хўжалигини юритиш бўйича малакага эга, оила ва болалар тарбиясига масъул бўлган аёллар иқтисодиёт, таълим ва маданият ривожига муҳим ҳисса қўшишлари мумкин.

Аёлларни тенг ҳуқуқли меҳнат қилиши, улар иш билан банд бўлиши Инсон хуқуқлари тўғрисидаги Декларация, Халқаро меҳнат ташкилоти томонидан қабул қилинган Конвециялар ва тавсиялар, Аёллар ахволини яхшилаш бўйича Миллий режа каби асосий методологик ҳужжатларда акс эттирилган. Улар шу тариқа дунё мамлакатларида аёлларни иш билан таъминлаш бўйича хуқуқий база ва амалий саъй- ҳаракатларга ҳар томонлама таъсир кўрсатди.

Ўзбекистон Республикасида давлат мустақиллигига эришилгандан сўнг инсон ҳуқуқлари бўйича кўплаб халқаро ҳуқуқий-норматив акт Олий Мажлис томонидан ратификация қилинди. Аксарияти БМТнинг аёллар асосий эркинликларини ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва таъминлаш муаммоларига бевосита даҳлдор бўлган ҳужжатлар, декларациялар, пактлардан иборат бўлган бу актлар ижросини таъминлаш мақсадида доимий мониторинг олиб борилмоқда.

Хулоса ва таклифлар

Ахборот инқилоби даврида аёллар ўз ҳуқуқ ва имкониятларини кўпроқ ҳис этиб, ижтимоий ва меҳнат ҳаётига ишончи ошириб бормоқда. Бу тенденция аксарият ривожланган ва ривожланаётган давлатларда аёлларни таълим олиш имкониятларини кенгайтириб, шу орқали касбий даражасини ошириб, иш билан таъминланиш имкониятларини кенгайтирди. Масалан, Японияда 1980 йилларнинг оҳирида аёлларнинг ярми ўрта ва олий маълумотга эга бўлган. Аёлларнинг юқори маълумотлилиги меҳнат бозорида фаоллигини ошишига замин яратади.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида аёлларнинг кенгайтирилган имкониятлари аёл иш билан бандлигининг янги сифат босқичига ўтилганлигини қайд этиш мумкин.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *