Россия Федерациясининг Макроиқтисодий Кўрсаткичлари Таҳлили

Нурмуҳамедов Абдижаббор Юнусович
Тошкент давлат иқтисодиёт университети “Банк иши” кафедраси
катта ўқитувчиси
E-mail: banker.b@mail.ru

Давлатов Элёр Бозорбой ўғли
Тошкент давлат иқтисодиёт университети “Банк иши” кафедраси
катта ўқитувчиси
E-mail: elyorbek0106@gmail.com

Хикматуллаева Зебо Дилшод қизи
Тошкент давлат иқтисодиёт университети талабаси
E-mail: zeboxikmatullayeva1@gmail.com

Аннотация: Ушбу мақолада Россия Федерациясининг макроиқтисодий кўрсаткичлари ( ЯИМ, инфляция ва ишсизлик даражаси, ташқи қарзи, фоиз ставкаси ва бошқа) ўзгариш динамикаси таҳлил қилинган. Ушбу ўзгаришларга таъсир қилувчи
омиллар тадқиқ қилинган. Шунингдек, Россия иқтисодиётига пандемиянинг таъсири ҳақида олимларнинг фикрларини ўрганиб чиқдик ва бази тахлилий маълумотларни келтирдик.

Калит сўзлар: ЯИМ, инфлация, пандемия, нефт, иқтисодий ўсиш.

Abstract: This article analyzes the dynamic changes of macroeconomic indicators of the Russian Federation such as GDP, inflation and unemployment rate, external debt, interest rates, etc. Factors influencing to these changes also have been investigated. We have also studied views of scientists about COVID 19 which have been impacting on the Russian economy and we have also provided some analytical data.

Keywords: GDP, inflation, pandemic, oil, economic growth.

Кириш
Сўнгги йилларда Россия иқтисодиёти барқарор ўсиш тенденциясини қайд этмоқда. Хусусан, 2019 йилда Россиянинг аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯИМ кўрсаткичи 11288,9 АҚШ долл.га тенг бўлди. Бу кўрсаткич бўйича Россия дунё мамлакатлари орасида 61-ўринни эгаллади. Россия дунё мамлакатлари ичида кўмир, нефт, табиий газ қазиб олишда, электр энергия, минерал ўғит, газлама, пўлат, прокат, семент ишлаб чиқаришда олдинги ўринлардан бирида туради. Россия рублнинг айирбошлаш курси сўнги йилларда АҚШ долларига нисбатан нобарқарор тенденция билан ўзгармоқда бунинг асосий сабаби Россия иқтисодиёти нефт ва табиий газ
билан чамбарчас боғлиқлигидир. Сўнги бир йил ичида нефт ва газнинг жаҳон бозоридаги нархининг пасийи Россия рублнинг АҚШ долларига нисбатан айирбошлаш курси 20% га қадрсизланишига олиб келди. Россиянинг асосий импорт товарларига электроника, рўзғор техникаси, халқ истеъмол моллари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари киради. Россиянинг асосий ташқи савдо хамкорлари бўлиб МДҲ, Болтиқ бўйи мамлакатлари, Италия, АҚШ, Буюк Британия, Олмония, Полша, Нидерландия, Туркия, Хитой ва бошқа давлатлар киради. Жаҳон конюктурасидаги ўзгаришлар ва пандемияни кенг тарқалиши Россия иқтисодиётига ҳам ўз таъсирини
кўрсатмоқда. Иқтисодиётга пандемиянинг таъсири ҳақида батавсил мақоланинг асосий қисмида маълумотлар берамиз.

Хулоса
Ушбу мақолала Россия федератциясининг макраиқтисодий кўрсаткичлари тахлили келтирилган. Мақолада шунингдек умумий макроиқтисодий ҳолат бўйича олимлар ва сиёсий шахсларнинг фикр мулохазалари ўрганилди. Россиянинг сўнги беш йилдаги ЯИМнинг ўзгариш динамикаси тахлил қилинди. Бизни изланишларимиз шуни кўрсатдики, ЯИМнинг сўнги йилларда сезиларли ўсишига олиб келган асосий омили нефт нархининг бозор бахоси ўсиши ва ишлаб чиқаришнинг кенгайиши ва саноат махсулотларига жаҳон бозоридаги талабнинг ошиши эканлигини кўрсатди. Ишсизлик даражасини сўнги йилларда барқарор сақланиб қолганини ҳам мамлакатда ишлаб чиқаришнинг кенгайиши ва инвестицияларнинг ҳажми ошиши билан изоҳланади.
Россия марказий банки пул-кредит сиёсатида ижобий натижаларга эришди дейиш мумкин. Бунинг исботи сифатида мамлакат макказий банки инялацион таргетлаш режимидан мувофаққиятли ўтган марказий банкларнинг топ бештасига киради. Мамлакатда инфлация даражаси 2015 йилда 15.5% эди Марказий банк инфлацион таргетлаш режимини жорий қилиш орқали 2019 йилда 3.5% тушуришга эришди ва бу мамлакатда иқтисодий барқарорликни таъминлашга асос яратди. Жаҳон бозорида пандемия сабабли беқарорликни юзага келиши Россия иқтисодиётига салбий таъсир қилиб келмоқда. Шунингдек, жаҳон бозорида нефт нарҳининг пасайиши ҳам хорижий валютадаги тушумларнинг пасайиши олиб келди ва рубл курсига девалвацион босимни юзага келтирди. Бизга маълумки, Россия экспортида нефтни улуши юқорилиги бунга сабаб бўлмоқда. Иқтисодий нофаолликни юмшатиш ва девалвацион босимга барҳам бериш мақсадида Россия Марказий банки асосий ставкани 2014 йилдан бери биринчи марта 5.5% га пасайтирди. Марказий банк раисининг фикрича бу мамлакатга ялпи талабни ошириш орқали иқтисодиётга туртки беради натижада истемол ва инвестициялар хажми ошади. Бунинг натижасида мамлакатда иқтисодий ўсиш қайта тикланади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *