ЖУРНАЛ ҲАҚИДА

Тошкент давлат иқтисодиёт университети Иқтисодиёт факультетининг “Иқтисодий тадқиқотлар” («Экономические исследования», « Еconomic Research») электрон илмий журнали Ўзбекистон Республикаси “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Оммавий ахборот ва коммуникациялар соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 2019 йил 19 декабрдаги 1017-сон қарорида белгиланган вазифаларни амалга ошириш ҳамда рақамли иқтисодиёт ва ахборот технологиялари соҳасидаги илмий инновацион тадқиқотларни янада чуқурлаштириш, ушбу ғояларнинг илмий амалий аҳамиятини янада ошириш ва уларни кенг оммага етказиш мақсадида таъсис этилган.


Бундан ташқари, журнални ташкил этишда Иқтисодиёт факультети жамоаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 22 июлдаги “Республикада қоғозни тежаш ва ундан рационал фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳақида”ги 155-сонли қарорида белгиланган вазифалар ижроси, шунингдек, бугунги ахборот асрида рақамли иқтисодиётнинг шиддат билан ривожланаётгани, барча соҳаларда унинг замонавий технологиялари самарали қўлланилаётганлиги, электрон ҳукумат ва электрон ҳужжат айланиш тизимларидан самарали фойдаланиш орқали сарф-харажатларни тежаш жараёнларининг ўсиб бораётганлиги, шундан келиб чиқиб, рақамли иқтисодиёт ва ахборот технологиялари соҳасидаги илмий инновацион тадқиқотларни янада чуқурлаштириш, ушбу ғояларнинг илмий амалий аҳамиятини янада ошириш ва уларни кенг оммага етказиш мақсадини ҳам назарда тутади.

Ушбу электрон илмий журналга муаллифлар ўз илмий мақолаларини рақамли иқтисодиётнинг мавжуд технологияларидан самарали фойдаланишнинг амалий ва услубий жиҳатлари, муаммолари ва ечимлари, уларнинг ўсиш тенденциялари, жаҳон миқёсида қўлланилиш даражасининг таҳлили, замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш жараёнларининг таҳлиллари бағишлаб электрон почта орқали онлайн тарзда юборишади ва мазкур илмий мақолалар экспертизадан ўтгандан сўнг мунтазам равишда интернет саҳифасида ёритиб борилади.

Журналнинг интернет саҳифасидаги https://economicresearch.tsue.uz манзили ҳамда унда чоп этилган барча илмий мақолалар Google Scholar, Scopus, DOAJ хамда РИНЦда индексация қилиниши режалаштирилган. Бу эса университет профессор-ўқитувчиларнинг https://scholar.google.com даги мавжуд профиллари орқали H-индекси ва ҳар бир ишланмага бериладиган иқтибослар сонининг ошишига ижобий таъсир кўрсатади.

Шунингдек, мазкур электрон илмий журнални ОАКнинг “Иқтисодиёт фанлари” бўйича Фан доктори (DSc) ва фалсафа фанлари доктори (PhD) илмий даражасига талабгорларнинг диссертация ишлари илмий натижалари юзасидан илмий мақолалар эълон қилиниши лозим бўлган Республика илмий журналлари рўйхатига киритиш ҳамда илмий мақолани сайтда эълон қилиш учун муаллифлар томонидан тўланадиган маблағлар факультет тассаруфидаги кафедралар томонидан амалга оширилиши лозим бўлган хўжалик шартномаси ва пуллик хизмат сифатида белгиланиши режалаштирилган.

iqtisodiyot.tsue.uz

Get Social