Инсон капитали ва уни ҳисоблашнинг методологик жиҳати: Галобал ёндошув
Kalit so‘zlar:
инсон капитали, инсон ресурслари, инсон капитали индекси, таълимнинг кутиладиган йилиAbstrak
Жаҳон иқтисодиёти ривожланиш тенденциясининг кўрсатишича, тараққиётнинг муҳим омилларидан бири сифатида билим, маҳорат, малака, ўқишини давом эттиришга бўлган қобилият ва эҳтиёж алоҳида аҳамият касб этмоқда. Иқтисодиёти ривожланган мамлакатларда миллий бойликдаги инсон капитали улуши 80 фоизгачани ташкил этади. Шу жиҳатдан, жаҳоннинг тараққий этган мамлакатларида инсон капиталини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Янги Ўзбекистонни барпо этиш жараёнида иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш, аҳоли бандлиги ва турмуш сифатини ошириш, инсон капиталини ривожлантириш каби масалаларга алоҳида аҳамият берилмоқда. Иқтисодий ўсиш аҳоли бандлиги ва саломатлиги, турмуш сифати, таълим тизимининг ривожланиш даражаси ва сифати ҳамда рақобатбардошлигига тўғридан-тўғри боғлиқ. Айниқса, Ўзбекистонда ҳозирги вақтда шакллантирилган инсон капитали иқтисодиётнинг юқори малакали кадрларга бўлган эҳтиёжни тўла қонли қондирмайди. Шундан келиб чиқиб, инновацион иқтисодиёт ва рақамли технологияларни ривожлантириш шароитида инсон капиталини ҳисоблаш методикаси ҳамда уни оширишни рағбатлантирувчи механизмларни такомиллаштириш мақсадга мувофиқ. Жаҳон тажрибасини инобатга олган ҳолда, ушбу мақолада миллий иқтисодиётни ривожлантиришнинг муҳим омили сифатида, инсон капиталининг асосий индикаторларини турли даражаларда аниқлаш ва баҳолаш методикаси таклиф этилган.
